"Ал-Наср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан Шукуровнинг жамоасига имкониятни бой берди

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепадиган "Шаржа" жамоаси бу тур сафарда "Ал-Наср" билан беллашди. Дубай шаҳрида кечган  учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди.

Беллашувдаги ягона гол 74-дақиқада Райан Мендеш томонидан киритилди. Шукуров одатдагидек майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Бугунги ғалаба натижасида шаржаликлар ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 

ОЧЛ 3-саралаш босқичи доирасида "Пахтакор"га рақиблик қиладиган "Ал-Наср" ҳисобидаги очколар сони бугунги ўйиндан сўнг  ўзгаришсиз қолди (16) ва жамоа турнир жадвалида 9-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Наср"  - "Пахтакор" қарама-қаршилиги 19 февраль куни Тошкент  вақти билан соат 20:00 да старт олади.

БАА Про-лигаси. 15-тур

"Ал-Наср" - "Шаржа" 0:1

Гол: Райан  Мендеш (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!