Александр Головин бугун "Монако"да дебют қилади
"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Ним"га қарши ўйин қайдномасига киритилди.
Жамоа бош мураббийи Леонарду Жардимнинг сўзларига кўра 22 ёшли россиялик футболчи бугунги ўйинда камида 15-20 дақиқа ҳаракат қилиши ва ўз дебютини нишонлайди.
Маълумот учун, "Монако" - "Ним" учрашуви бугун 23:45да старт олади.
Фикрлар