Украиналик боксчи Александр Гвоздик  (15-0, 12КО) ярим оғир вазн тоифасида (-79,4 кг) WBC чемпионлик камарини қўлга киритди.

Бу боксчи ушбу камарни 2013 йилдан бери эгалик қилиб келаётган Адонис Стивенсондан (29-1-1, КО24) тортиб олди.

Дастлабки раундларда боксчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди ва жанг ўрталарига келиб Гвоздик анча фаоллашди, бироқ ҳар гал унинг зарбаларидан канадалик боксчи тезда ўзини тиклаб олишга эришди. Бир неча марта ҳакамлар нокдаунларни ҳисобга олмади.

10-раундга келиб, Стивенсонда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Бундан унумли фойдаланган ва ташаббусни қўлга олган украиналик боксчи рақибини 11-раундда батамом рингга қулатди. Унинг зарбалари кетма-кетлигидан ҳакам жангни тўхтатди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98