
Алькантара "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” билан бирга “Бавария” ҳимоячиси Тиаго Алькантара учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Donbalon нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра манкуанликлар 27 ёшли испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилишмоқда, каталонияликлар эса 60 млн. Гап шундаки, Алькантаранинг МЮга келишини шаҳсан жамоа устози Жозе Мауринью истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” Алькантарани 70 млн еврога сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Алькантара “Бавария” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар