Аллегри Хуммельсни "Ювентус"да кўрмоқчи

CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби “Бавария” ҳимоячиси Матс Хуммельсга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда TuttomercatoWeb нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича туринликлар германиялик футболчини яқинда “Милан”га сотиб юборган Леонардо Бонуччининг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Таъкидлаш керакки, Хуммельсга шахсан жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг ўзи жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум Бундеслигада жами 27 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!