Ана холос! Жардим яна
Ads

Кеча Тьерри Анрини ишдан бўшатган "Монако" ўзининг собиқ бош мураббийи Леонарду Жардим билан келишувга эришди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли португалиялик мутахассис “Монако”дан ўтган йилнинг октябрида истеъфога чиқарилган эди. Жардим 4 йиллик фаолиятидан сўнг ўтган йилнинг октябрида истеъфога чиқарилган эди. Унинг бошқарувида “Монако” Франция чемпионлигини қўлга киритган ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олган эди.

Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатининг ортда қолган 21та тур якунларига кўра 15 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.