Ана холос! Модрич УЕФА Суперкубогида иштирок этиш учун ўз таътилидан воз кечмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 15 август куни УЕФА Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этмоқчи ва бунинг учун ўз таътилини “қурбон” қилишга ҳам тайёр.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Модрич “Атлетико”га қарши ўйинга бир ҳафта муддат қолганида “қироллик клуби” машғулотларига қўшилади. Айтиш лозимки, у 15 июль куни Хорватия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 финалида иштирок этган ва шу боис “Реал” унга узоқроқ ҳордиқ чиқариш учун имкон берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!