Ана холос! "Монако" раҳбарияти Жардимни жамоага қайтармоқчи
Хабарингиз бор бундан аввалроқ Тьерри Анри "Монако" клуби бош мураббийлигидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирча эса жамоани вақтинча Франк Пасси шуғуллантириб туради.
Эътиборлиси, монаколиклар раҳбарияти бўшаб қолган лавозимга жамоанинг Анридан аввалги устози Леонарду Жардимни олиб келишни режалаштиришмоқда. Sky Sports тарқатган хабарга кўра айнан 44 ёшли португалиялик мутахассис яна “Монако” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жардим 4 йиллик фаолиятидан сўнг ўтган йилнинг октябрида истеъфога чиқарилган эди. Унинг бошқарувида “Монако” Франция чемпионлигини қўлга киритган ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олган эди.
Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатининг ортда қолган 21та тур якунларига кўра 15 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар