Ана холос!

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед"га собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хизматларини таклиф қилган. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаа тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари манкуанликларга 33 ёшли футболчини сотиб олишни таклиф қилишган. Аммо, улар Роналдунинг ортга қайтишини исташмаган ва “Реал”нинг ушбу таклифини рад этишган. Маълумотларга қараганда МЮнинг ёзги трансферлардаги режалари Роналду билан боғлиқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” бундан аввалроқ Криштианунинг трансфери ҳақида расман эълон қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар