Ана холос! Яман терма жамоаси Осиё кубогида 9та ҳужумчи билан иштирок этади

Бирлашган Араб Амирликларида ўтадиган Осиё кубоги баҳсларига ҳам жуда оз фурсат қолмоқда.

Айни дамда ушбу мусобақада иштирок этувчи барча терма жамоалар ўзининг якуний таркибларини эълон қилмоқда. Жумладан Яман терма жамоаси ҳам ўзининг 23 нафар футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу футболчиларнинг нақд 9 нафари ҳужумчи ҳисобланади.

Маълумот учун, Яман мусобақанинг “Д” гуруҳида Эрон, Ироқ, ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!