Анчелотти: Роналдунинг ягона хатоси -

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти таркибдаги футболчилардан тўлиқ қаноатланаётганини айтиб ўтди.

“Ҳозир бошқа “Наполи”. Бизда Марадона йўқ, лекин ёш футболчилардан юқори сифатли жамоа  шакллантирилган.

Криштиану Роналдунинг келиши А Сериянинг имижига ижобий таъсир ўтказди. Бу билан юлдузлар лигаси анъанаси давом этди дейиш мумкин. Ушбу лигада ўз вақтида Марадона, Платини, Зико, Зидан, Роналдо, Шевченко, Кака, Ибрагимович каби юлдузлар тўп суришган.

Сўнгги 10 йилда А Серияга қизиқиш тушиб кетган эди, аммо Роналдунинг келиши яна ушбу лиганинг имижини қайта тиклади. У ажойиб иқтидор эгаси, унинг ягона хатоси эса “Ювентус”ни танлаганида”, - дейди италиялик мутахсссис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)