Андер Эррера ёзда МЮдан кетади

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирмайди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда 29 ёшли испаниялик футболчи жамоадан кетиш истагида эканлиги ҳақида раҳбариятни огоҳлантирган. Таъкидлаш керакки, Эрреранинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг июлида ўз ниҳоясига етади.

Шундай қилиб Эррера келаси ёзда истаган клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Андер Эррера жорий мавсум МЮ сафида жами 2та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!