Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди
Куни кеча Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мажмуа ўз ичига машғулотлар зали, меҳмонхона, тренажёр залларини олган бўлиб, бу ерда ёшлар спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар мухайё этилган.
Машғулотлар залининг майдони 24Х42 ўлчамда бўлиб унда саккизтадан ўнтагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имконияти бор, шунингдек 50 кишилик меҳмонхона ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюрадиган спортчиларни қабул қилишга тайёр.
Фикрлар