Андижонда бадиий гимнастика бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида 2006-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди.

Tecno

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда вилоятнинг 15та шаҳар-туманидан иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этишди. Мусобақа якунларига кўра эса умумжамоа ҳисобида Андижон шаҳри жамоаси биринчи ўринни, Улуғнор тумани иккинчи ўринни, мезбон Хўжаобод тумани эса учинчи ўринни эгаллади.

b1

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!