Андрей Канчельскис "Навбаҳор" бошқарувидаги илк ўйинидан сўнг нималар деди?

"Бироз асабий ўйин гувоҳига айландик. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Энг муҳими – якунда қимматли 3 очкога эга чиқдик. Сўнгги пайтлардаги қайд этилган натижаларни инобатга олган ҳолда бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шукр, ўйин тақдирини фойдамизга ҳал эта олдик. Бундан мамунунман.

Энди бор диққат-эътиборни кейинги учрашувларга қаратамиз. Эътибор берсак, жамоа асосан ўз майдонида очколар қўлга киритмоқда экан. Энди сафар ўйинларда ҳам мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд этиш учун уринамиз", - деди россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!