Андрей Шипилов: Бундай учрашувлар ёш футболчиларимиз учун улкан тажриба ҳисобланади

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва “Металлург” жамоалари  учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган бекободликлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинни яхши бошладик. Рақиб биринчи бўлимда кўп куч сарфлади. Биз эса иккита қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” кўп куч йўқотди. Биз 94 дақиқа ўйнадик ва барибир гол уришни уддаладик.

Бугун таркибда бир қатор ёш футболчилар тўп суришди. Ўйлайманки, бу футболчилар “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва “Локомотив” каби жамоаларга қарши ўйинларда ўзлари учун муҳим тажриба тўплашди”, - дейди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!