Англия Лига кубоги. "Бертон"ни енгган "Манчестер Сити" финалга чиқди
Мусобақанинг амалдаги ғолиби - "Манчестер Сити" сафарда қуйи лига жамоаси "Бертон"га қарши баҳс олиб борди. "Пирелли" стадионида кечган учрашувда "шаҳарликлар" минимал ҳисобда рақибдан устун келишди ва икки беллашув натижасига кўра, 9:0 ҳисобидаги устунлик билан финалга чиқишди.
Уларнинг финалдаги рақиби эса бугун бўлиб ўтадиган "Челси" - "Тоттенхэм" баҳсида аниқланади.
Фикрлар