Англия лига кубоги ярим финалига қуръа ташланди

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия лига кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унга кўра "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Челси" ҳамда "Бёртон Альбион" жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Англия футбол ассоциацияси расмий твиттери тарқатган хабарга кўра кеча ушбу жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган. Унга кўра мухлислар 1/2 финалда "Тоттенхэм" ва “Челси” иштирокида Лондон дербисига гувоҳ бўлишади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса "Манчестер Сити" қуйи дивизион вакили ҳисобланган "Бёртон Альбион"га қарши баҳс юритади.

Эслатиб ўтамиз, Англия лига кубогининг амалдаги ғолиби бу “Манчестер Сити” клуби ҳисобланади. “Шаҳарликлар” ўтган мавсум финалда “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида таслим этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!