Анри "Астон Вилла"ни бошқармайди

Франциялик собиқ футбол юлдузи, ҳозирда эса мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Тьерри Анри “Астон Вилла” клубини бошқармайдиган бўлди.

Инглиз клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра жамоа раҳбарияти амалдаги бош мураббий Стив Брюсга яна бир бор имкон бериб, уни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Анри ЖЧ-2018да Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борди. Бельгия эса якунда мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!