Анри "Бордо"дан жуда катта маош сўрагани маълум бўлди
Бельгия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри унинг хизматларига қизиқиш билдирган "Бордо"дан жуда катта маош талаб қилгани маълум бўлди.
Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли мутахассис француз клубидан ойига камида 200 минг евро (йилига 2,4 млн) маош олишни хоҳлаган. Бироқ, "Бордо" раҳбарияти ҳали якка тартибда мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган Анри учун бу қадар катта маош тўлашни истамаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Бордо" Клаудио Раньери ва Антонио Конте каби мутахассислар билан музокалар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар