Анри ЕЧЛ тарихига кирди
Тьерри Анри бошқарувидаги “Монако” айни дамда УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида сафарда “Брюгге”га қарши баҳс олиб бормоқда.
Эътиборлиси, монаколиклар устози Тьерри Анри учун ушбу баҳс ЕЧЛда мураббий сифатидаги илк учрашув бўлди. 41 ёшли мутахассис ушбу мусобақа тарихида футболчи сифатида 100тадан ортиқ ўйин ўтказган ва мураббий сифатида ҳам ушбу турнирда иштирок этган учинчи инсон бўлди. Анри фаолияти давомида Чемпионлар лигасида 112та ўйин ўтказган.
Таъкидлаш керакки, ушбу номига Анридан аввал фақатгина Кларенс Зеедорф (125) ҳамда Гари Невилллар (109) сазовор бўлишган.
Фикрлар