Анри Феллайнини "Монако"га таклиф қилди
"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри ўз жамоасига "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнини олиб келмоқчи.
RMC тарқатган хабарга кўра Анри аллақачон бу борада бельгиялик футболчи билан алоқага чиққан ва уни мавсум якунига қадар ижара асосида “Монако”да ўйнашга таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, МЮ бошқарувига Уле Гуннар-Сульшер келгач Феллайни асосан захира футболчисига айланиб қолди. У жорий мавсум 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар