Анри "Монако" бош мураббийи лавозимига тайинлангач нималар деди?
“Монако” клубининг янги бош мураббийи Тьерри Анри янги лавозимга тайинлангач илк бор ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи навбатда бундай катта клубда ишлашимга имкон яратган “Монако” раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Яна “Монако”га қайтганимдан хурсандман. Асосий мақсадим олдимизда турган мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш.
Тезроқ футболчилар билан кўришиб, улар билан ишни бошлашни интизорлик билан кутяпман”, - дейди 41 ёшли францииялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Анри асли “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1994-1999 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва “Монако” билан Франция чемпионати ва кубогида ғолиб бўлган.
Маълумот учун, "Монако" чемпионатнинг ўтган 9та тур якунларига кўра 6 очко билан мусобақа жадвалида 18-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар