Анри: "Монако" курашишда давом этади
"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри кеча ПСЖдан (0:4) учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жамоаларнинг маҳоратидаги фарқ сезилди. ПСЖ ҳар доимги оддий ғалабага эришди. Аммо, таркибдаги кўплаб жароҳатларга қарамай “Монако” рақиб дарвозаси олдида етарлича вазиятлар ярата олди.
Биз курашишда, ишлашда ва олға қадам ташлашда давом этамиз. Ҳозир “Монако” сафида жудаям ёш футболчилар ўйнашмоқда. Уларга ижобий қараш керак. Бундан ташқари биз яна 2 нафар етакчимизни йўқотдик. Бу жудаям ёмон”, - дейди Анри.
Маълумот учун, “Монако” айни дамда 7 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринда бормоқда.
Фикрлар