Анри "Монако" мавсумни кучли учликда якунлашига ишонмоқда

Яқиндагина “Монако” бош мураббийи этиб тайинланган Тьерри Анрининг сўзларига кўра унинг шогирдлари мавсумни кучли учликда якунлашга қодир.

“Мавсумни кучли учликда якунлаш мумкин. Аммо бу бу узоқ ва машаққатли иш. Қўлимиздан нима келишини кўрамиз”, - дейди 41 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” чемпионатнинг ортда қолган 9та туридан сўнг 6 очко билан жадвалда 18-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!