Анри "Монако"нинг айрим футболчиларини ўринбосарлар таркибига бадарға қилди

“Монако” клуби бош мураббийи Тьерри Анри асосий жамоанинг айрим футболчиларини ўринбосарлар таркибига бадарға қилингани ҳақида эълон қилди.

Франциялик мутахассис жазоланган футболчилар кўплиги сабаб уларнинг барчасини номма ном санаб ўтмади. Анрининг сўзларига кўра у фақат ўз келажагини ўйлайдиган футболчиларни ўринбосарлар таркибига юборган.

Маълумот учун, “Монако” Франция чемпионатининг ортда қолга 21та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ раҳбарият Анрини истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!