Анри ҳам "Олтин тўп" борасида ўз фикрини билдириб ўтди

“Монако” клуби бош мураббийи Тьерри Анри бу йилги “Олтин тўп” соврини кимга насиб этиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен учун жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бу – Эден Азар. Бироқ, мусобақада Франция терма жамоаси ғолиб бўлди. Шу боис номзодлар орасида франциялик футболчи бўлиши шарт. Агар “Олтин тўп”ни Эден Азар ёки франциялик футболчилардан бири олмаса, бу адолатсизлик бўлади деб ўйлайман”, - дейди Анри.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” соврини учун сўровномалар бугун ўз ниҳоясига етади. Ғолиб номи эса январь ойининг бошида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!