Анри собиқ жамоадошининг 17 ёшли ўғлини ПСЖга қарши ўйин қайдномасига киритди

Хабарингиз бор бугун "Монако" Франция чемпионатининг 13-турида ўз майдонида ПСЖни қабул қилади.

Эътиборлиси, мезбонлар ушбу учрашув қайдномасига Франциянинг яқин ўтмишдаги энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланган Лилиан Тюрамнинг 17 ёшли ўғли Кефран Тюрамни ҳам киритишди. Қайд этиш лозимки, Кефран асли “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” – ПСЖ баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Маълумот учун, монаколикларнинг ҳозирги бош мураббийи Тьерри Анри ўз вақтида Франция терма жамоасида Лилиан Тюрам билан бирга тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!