Анвар Бойназаров Glory 58 турнирида британиялик жангчини мағлуб қилди
Чикагода (АҚШ) ташкил этилган GLORY 58 турнирининг ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Анвар Бойназаров (94-26-2, 54 KO) британиялик Бейли Сугден (11-3 с 1 NC, 2 KO) билан куч синашди.
Жангдан олдин кўпчилик инглиз спортчисининг ғалабасига шубҳа қилмаган эди, аммо якунда ундай бўлиб чиқмади.
Дастлабки раундларда ҳар икки спортчи галма-гал устунлик қилишди, бироқ жанг ўрталарида Сугден бир неча марта қийин аҳволга тушиб қолди. Шундай бўлсада, ирода намойиш қилиб, жангни охиригача етказди.
Сўнгги уч дақиқада Бойназаров анча фаоллашди ва зарбалар “ёмғирини” ёғдирди, бироқ бу британиялик жангчига қийинчилик туғдирмади. Кейин улар финал хуштагига қадар қисқа зарбалар алмашди.
Жанг якунига кўра, уч ҳакам Бойназаров ишини яхши баҳолаб, ғалабани унга тақдим қилди. 30-27, 27-30, 28-29, 29-28, 29-28.
– Менга шундай жанг ёқади. Мен Glory’да чемпион бўлишни истайман. Энди Кевин ВанНострандан реванш олишни хоҳлайман. Бугунги рақибим Бейли кучли жангчи эди. Ғалабадан шодман, – дейди Бойназаров.
Фикрлар