Анзур Исмоилов: "Пахтакор"дан ёзишди, жавоб қайтармадим
Тадбирда “Локомотив” бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ва жамоасига келиб қўшилган Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳамда Николай Погребняклар иштирок этишди.
Маросимда Азур Исмоилов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Жумладан унга Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор"дан таклиф бўлгани борасида хабарлар тарқалган эди. Исмоиловнинг ўзи бу борадаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
"Мен “Локо”га мавсум аввалида ҳам қўшилишим мумкин эди, аммо Хитой клуби мени қўйиб юбормаган эди. Чемпионатимизни интернет орқали кузатиб бораман. Бу йил ўсиш кучли. Болалигимда ТТЗ стадионида шуғулланганман ва бу ерлар менга жуда таниш ва қадрли. Қолаверса, “темирйўлчилар” мавсум аввалида ҳам менга таклиф билан чиқишган эди.
“Пахтакор”дан ҳам ёзишди, бироқ уларга жавоб қайтармадим. “Локо”га келишга қарор қилдим", - деб айтиб ўтди Исмоилов.
Фикрлар