Арманистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди
Арманистон терма жамоаси бош мураббийи Вардан Минасян истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис терма жамоани жорий йилнинг апрелидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувидаги жамоа УЕФА Миллатлар лигасининг илк турида Лихтенштейнни (2:1) енган бўлса, иккинчи турда кутилмаганда Македонияга (2:0) имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар