“Арсенал” Хамесни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ads

Лондоннинг “Аренал” жамоаси “Реал Мадрид”га тегишли бўлган ва айни дамда “Бавария”да тўп сураётган Хамес Родригесга қизиқиш билдирмоқда.

Independent нашрининг хабарларига кўра, “Арсенал” колумбиялик ярим ҳимоячини ижарага олмоқчи. Айни вақтда Лондон клуби бу борада “Реал” билан музокаралар олиб бормоқда.

“Қироллик клуби” колумбиялик 27 ёшли футболчини сотиш вариантини ҳам кўрмоқда. Хамеснинг ўзи эса “Реал”га қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.

Хамес Родригес 2017 йилдан буён ижара асосида “Бавария”да ўйнаяпти. Жорий мавсумда у 9 учрашувда 3 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98