"Арсенал" етакчиси МЮга қарши баҳсни ўтказиб юборади

  • 04 Dec 13:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил АПЛнинг 15-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши муҳим учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли германиялик футболчи  ҳали ҳам белидаги жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Катта эҳтимол билан у яқин орада жамоасига ёрдам беролмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" баҳси 5 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “канонирлар” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!