"Арсенал" ёш ва камчиқим мураббий изламоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби мавсум якунлангач Арсен Венгердан бўшайдиган ўринга қандай мураббийни жалб этиши мумкинлиги маълум бўлди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” раҳбарияти жамоа бошқарувига ёш иқтидорли ва катта маош талаб қилмайдиган мутахассисни жалб қилишмоқчи. Шу боис ҳозир “Арсенал”дагилар Микель Артета (“Манчестер Сити”), Патрик Виейра («Нью-Йорк Сити»), Леонарду Жардим («Монако»), Паулу Фонсека («Шахтер») ва Юлиан Нагельсманн («Хоффенхайм») каби мураббийлар номзодини кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Венгернинг ўрнига келадиган мутахассисга ёзги трансферлар даврида янги футболчи сотиб олиш учун 50 млн фунт ажратилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!