
“Арсенал”дан дарвозабон ҳам кетади
“Арсенал” тўпурари Алексис Санчес жамоани тарк этишини эълон қилганидан кейин Лондон клубининг колумбиялик дарвозабони Давид Осипана ҳам кетиш пайига тушиб қолди.
Бу дарвозабон жорий мавсумда Англия преьер-лигасида бирорта учрашувда майдонга тушмади. Арсен Венгер бу посбонни фақат кубок ўйинларида ва Европа чемпионлар лигасида ўйнатмоқда.
Албатта, 28 ёшли дарвозабон учун тақдим этилаётган ўйин вақтида камлик қилаётир ва у ёзда ўзига янги жамоа қидиради.
Айни пайтда жамоанинг асосий посбони Петр Чех 35 ёшдалигини инобатга олсак, “Арсенал” бирваракайига иккита дарвозабон қидириши керак.
Фикрлар