Аср жангида сенсация қайд этилмади: Мейвезер Макгрегорни "ер тишлатди" (ФОТО)

  • 27 августа, 2017, 09:52
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренасида аср жанги сифатида этироф этилган учрашув – UFC’нинг икки вазн тоифасида мутлақ чемпиони Конор Макгрегор ва бокс бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўртасида жанг бўлиб ўтди.

Tecno

Катта реклама ва ҳақоратли матбуот анжуманларидан нихоят ҳамма кутган жанг бўлиб ўтди. Ўртада катта суммадаги гонорар турган беллашув бокс қоидалари бўйича ўтказилди. Ирландиялик спортчи жанги анча фаол бошлади.

Дастлабки 3 раундда Мейвезер фақат ҳимояланган бўлса, Конор бир қатор яхши зарбаларни амалга оширди.  

Кейинги раундларда устунлик "Ринг қироли" қўлига ўтди. 10-раундга келиб Мейвезер ирландиялик боксчини қийин аҳволга солиб қўйди ва рефери жангни тугатди. 

Шундай қилиб, Флойд Мейвезер рингдаги 50-ғалабасини қайд этди. Конор учун эса боксдаги дебют омадсиз чиқди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию