"Атлетико" Эрнандесни "Бавария"га сотмайди!

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Люка Эрнандес аввал хабар берилганидек қишки трансферлар даврида “Бавария”га кетмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” ижрочи директори Мигель Анхель Хиль Марин ҳамда спорт директори Андреа Берталар “Бавария” президенти Ули Хёнесс ва директорлар кенгаши бошлиғи Карл-Хайнц Руммениггелар билан ушбу масала юзасидан учрашув ўтказишган. Мадридликлар раҳбарияти ушбу суҳбат чоғида Эрнандесни сотмоқчи эмасликлари ва аксинча у билан шартномани узайтиришни режалаштираётганликлари ҳақида гапиришган.

Маълумотларга қараганда “Атлетико” Эрнандес билан январь ойининг иккинчи ярмидан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 10та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!