“Атлетико” Ла Лига монополиясига нуқта қўйиши учун 6 сабаб

Европа Суперкубоги учун баҳсда “Реал Мадрид”ни енгган “Атлетико Мадрид” Ла Лиганинг янги мавсумида “Барселона” ва “Реал” ҳокимиятига нуқта қўйиши учун бир қатор сабабларгa эга. Қуйида шу ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Диего Симеоне шогирдлари 2013-14-йилги мавсумда “Барса” ва “Реал”ни доғда қолдириб Ла Лига чемпионига айланганида бутун дунё лол қолган эди. Ўша соврин, клуб тарихидани ўнинчиси бўлган эди. “Матрослар” 2005-2018-йиллар оралиғида “кўк-анорранглилар” ва “қаймоқранглилар” қўшҳокимиятига нуқта қўйган ягона жамоа бўлиб турибди.

Роналду ва Месси эраси клубларини Испания чемпионатининг юқори поғоналарида ушлаб турди. Бироқ “Атлетико” ўз қаҳрамонлигини яна кўрсата олиши мумкин. Бунга етарлича асослар бор.

  1. Диего Коста ўзининг юқори спорт формасига қайтди

Испания термаси билан Мундиалда ёрқин ўйин кўрсатган Коста Суперкубог учун баҳсда энг тезкор гол муаллифига айланди. Бу ўйинда Коста биз билган тажовузкор Костага айланди. Рақиб ҳимоячиларини “булдозер” каби текислаб ташлади, бош ҳакамнинг ҳар бир қарорига кескин эътироз билдирди, энг асосийси муҳим голларни урди.

29 ёшли ҳужумчи шу йилнинг январида қадрдон клубига қайтганди. Иккинчи давранинг 24 ўйинида 9 гол уришга муваффақ бўлганди.

У яна ўз спорт формасини топиб олди ва Антуан Гризманн билан Ла Лига бош соврини учун катта қаҳрамонлик кўрсата олади.

  1. Гризманн Жаҳон Чемпионатидан кейин чақнамоқда

Гризманн ушбу ёзда дунёнинг энг яхши футболчиси қаторига қўшилганини ҳеч ким инкор қилмайди. У Франция терма жамоаси билан Мундиални ютди, финалда гол урди.

Гризманн Коста “Атлетико”ни 2014-йилда тарк этганидан кейин клуб туморига айланган эди. Ўшандан бери у 209 учрашувда 112 гол уришга эришди. Ўшандан иккитасини у ўтган мавсумда Европа Лигаси финалида “Марсель” дарвозасига киритди.

Ушбу ёзда “Барселона”дан жиддий таклиб келиб тушганига қарамай у “Ванда Метрополитано”да қолди.

Гризманн клуби билан Ла Лигада ҳам ниҳоят ўзини кўрсатадиган пайти келганини тушуниб турибди.

  1. Роналду энди ўтмишга айланди

Агарда Криштиану Роналду майдонда бўлганида “Реал” Суперкубок учрашувида “Атлетико”дан икки гол фарқи эвазига мағлуб бўлишини тасаввур қилиш қийин эди.

Роналдунинг “Атлетико”га қарши статистикаси юқори даражада. У Испания пойтахти жамоаси сафидалигида 31 та Мадрид дербисида 22 гол уришга эришган. Ла Лига доирасидаги 16 учрашувларда эса 12 гол киритган.

“Атлетико” беш карра “Олтин тўп” соҳиби Чемпионлар Лигасида тўқнаш келсада, ички чемпионатда ортиқ кўришмаслигига хурсанд бўлса бўлади.

“Атлетико” ўтган мавсумда Роналдунинг Ла Лигадаги 26 голи қарамай, турнирни “Реал”дан юқори поғонада якунлашга муваффақ бўлганди.

  1. “Барселона” янги ҳужум чизиғини мустаҳкамлай олгани йўқ

Каталонияликлар қисқа вақт оралиғида Неймар, Луис Суарес ва Лионель Месси тимсолида Европа футболидаги энг кучли “уч тиш”га эга эди.

Бу ҳолат Неймар “ПСЖ”га ўтгунича давом этди. Ўшандан бери “Барса” ҳужумда бир неча вариантларни кўриб чиқди. Бироқ ҳеч бири олдингисига ўхшагани йўқ.

Гарчи “Барселона” ўтган мавсумда Ла Лига чемпионига айланган бўлсада, Валверде барқарор ҳужум чизиғини шакллантира олганича йўқ. Дембелени жароҳатлар қийнамоқда, Коутиньо эса баъзида ҳужумчига айлантирилмоқда.

Амалдаги чемпионлар “Бордо”да Малкомни олиб келди, бироқ ҳужум чизиғида мувозанатни тиклаб олиш учун вақт талаб қилади. “Атлетико” эса бундан фойдаланиб қолиши мумкин.

  1. Янги трансферлар

Тома Лемар шубҳасиз “Атлетико”нинг ёзги трансфер бозоридаги энг кучли ҳариди бўлди. “Монако”нинг собиқ футболчиси Симеоне жамоасини сўзсиз кучайтиради.

Бундан ташқари “матрослар” ҳимоядаги қанотларни – Жонни Кастро ва Сантьяго Ариас билан мустаҳкамлашга эришди.

Қатар чемпионатига йўл олган собиқ сардор Габининг ўрнига “Вильярреал”дан Родри келиб қўшилди.

Никола Калинич Коста учун рақобатчилик қилса, Желсон Мартинш бошқа қанотда ўз омадини синаб кўради.

  1. Трансферларсиз ҳам кучли таркиб

Мадрид клуби таркибга бир қатор янги футболчиларни олиб келганига қарамай, Симеоне ўз қўли остида кучли таркибни йиға олган.

Ҳимояда тиниб-тинчимас Диего Годин бор. Суперкубок финалида порлаган Сауль Ньигес, бундан ташқари Ян Облак ва Кокелар индивидуал маҳоратли футболчилар сирасига киради.

Таркибдаги кучли футболчиларга жиддий таклифлар келиб тушганига қарамай, клуб уларни ўз сафида сақлаб қолa олди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!