"Атлетико" Лукас Эрнандеснинг маошини икки баробарга оширмоқчи
"Атлетико" Мадрид клуби раҳбарияти жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Лукас Эрнандесни таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқчи.
Get German Football News нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 22 ёшли франциялик футболчига янги шартнома таклиф қилишмоқчи ва маошини икки баробар оширишмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг маоши айни дамда 3 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Эрнандесга “Бавария”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Фикрлар