"Атлетико" Врсальконинг трансфер нархини оширди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансферлар даврида сотиб юбориши мумкин бўлган ҳимоячиси Шиме Врсальконинг нархини оширди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 26 ёшли хорватиялик футболчининг трансфер нархини 25 миллиондан 30 миллион еврога кўтаришган.
Хабарларга қараганда Врсалькога Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.
Маълумот учун, Врсалько ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 29та ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 5та голига ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар