"Атлетико" футболчиси шифохонага ётқизилди
"Атлетико" Мадрид клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган "Эйбар"га қарши баҳсида майдонга тушмайди.
Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли франциялик футболчи кеча оқшом шифохонага олиб келинган. Шифокорлар унга кўричак ташхисини қўйишган.
Маълумот учун, Эрнандес жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 2та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар