"Атлетико" ҳужумчиси "Валенсия"га ўтишга яқин турибди
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Кевин Гамейро "Валенсия"га кўчиб ўтишга яқин турибди.
Mercato365 нашри тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” 31 ёшли француз учун “матрасчилар”га 18 млн евро тўлашга келишиб олишган.
Маълумот учун, Гамейро ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 36та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар