"Атлетико" ўз сафига Португалия терма жамоаси аъзосини қўшиб олади

Португалия терма жамоаси вингери Желсон тез орада Мадриднинг "Атлетико" клубига кўчиб ўтади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 23 ёшли футболчига шахсан “матрасчилар” устози Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик мутахассис айнан Мартинш билан жамоанинг ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоясидаги камчиликларни бартараф этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мартинш айни дамда эркин агент ҳисобланади. У мавсумни “Спортинг” сафида ўтказган бўлсада, мухлисларнинг клуб базасига қилган ҳужумидан сўнг жамоа билан шартномасини бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!