"Атлетико" рекорд даражада абонемент сотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби янги 2018/19 йилги мавсум учун жами 56 407 дона абонемент сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, “матрасчилар” бу билан ўзларининг ўтган йилги рекордларини янгилашди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ўтган мавсум «Висенте Кальдерон»дан «Ванда Метрополитано» стадионига кўчиб ўтишган эди. Янги стадион эса ўз бағрига 67 703 нафар ишқибозни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!