Атлетлар бир пиёла чойга таклиф қилинди (фото)
Таомилга кўра, ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари бир пиёла чойга таклиф қилинди. Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуида атлетлар беллашуви бўлиб ўтгани ҳақида такрор ва такрор маълумотлар бериб борганимиздан хабарингиз бор. Чой эса қутлуғ меҳмонлар учун аталган "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг ҳашаматли залларидан бирида бўлиб ўтди.
Тантанада мусобақанинг энг яхшилари тақдирланди. Энг яхши кўрсатгичга эришган жамоалар эълон қилинди. "Мусобақанинг энг яхши аёл спортчиси" эквадорлик Патрисиа Баррера бўлди. "Мусобақанинг энг яхши эркак спортчиси" эса ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашевга насиб этди. "Энг яхши жамоалар" номинациясида спортчиларимиз иккинчи (ўғил болалар) ва учинчи (қиз болалар) ўринларни эгаллади.
Фикрлар