Australian Open-2019. Стосур ва Чжан жуфтлик баҳсларида тенгсиз бўлди
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида бундан бироз олдин финал ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда австралиялик Саманта Стосур ва хитойлик Чжан Шуайлар франциялик Кристина Младенович ва венгриялик Тимеи Бабош дуэтига қаршии кортга чиқди.
1 соат 36 дақиқа давом этган беллашувжа Стосур-Чжан жуфтлиги рақиблардан 6:3, 6:4 ҳисобида устун келди.
Қайд этиш жоиз, ушбу муваффақият хитойлик теннисчи учун "Катта дубулға"лардаги дастлабки соврин бўлса, Стосур учун тўртинчи нуфузли мукофот бўлди. Бунга қадар австралиялик ракетка устаси Ролан Гаррос (2006) ва икки бор АҚШ очиқ чемпионати (2005 жуфтликда, 2011 яккалик баҳслари)да зафар қучган.
Фикрлар