Аутсайдер клуб қария футболчисидан мавсум сўнгига қадар халос бўлди
“Пескара” клуби ярим ҳимоячиси Альберто Аквилани мавсум сўнггига қадар А сериянинг бошқа бир жамоаси “Сассуоло” таркибида тўп сурадиган бўлди.
Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, “яшил-қоралар” 32 ёшли футболчини ижара асосида ўз таркибларига қўшиб олишган.
Қайд этиш лозим, Аквилани жорий мавсумда “Пескара” сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва шунча голга ассистентлик қилган.
Фикрлар