Австралия - Ўзбекистон. Матнли трансляция
Айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида Осиё кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган Австралия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
Қуйида ушбу баҳсни матнли онлайн трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин:
- 0'
Австралия гол урди ва ҳисобни 4:2га етказиб чорак финалга йўл олди.
- 0'
Тўп олдида Марат Бикмаев. Афсуус, гол ура олмади. Ҳисоб 3:2.
- 0'
Австралия терма жамоаси ҳисобни 3:2га етказди.
- 0'
Икром Алибоев ҳам гол урди. Ҳисоб 2:2.
- 0'
Робби Круз пенальтини бехато амалга оширди. Ҳисоб 2:1.
- 0'
Ислом Тўхтахўжаев тепган тўпни рақиб дарвозабони қайтарди. Ҳисоб 1:1.
- 0'
Азиз Бегич тўп олдида. Қойил Нестеров...топни қайтарди. Ҳисоб ўзгармади 1:1.
- 0'
Тўп олдида Отабек Шукуров. Гол!!! Ҳисоб тенглашди 1:1
- 0'
Гол. 1:0
- 0'
Биринчи зарбани австралияликлар тепишади.
- 120'

Тайм тугади. Энди навбат пенальтилар сериясига.
- 119'
Терма жамоамиз рақиб жарима майдонида хавфли вазият уюштирига ҳаракат қилмоқда ва тўп назоратини ўз қўлида сақлаб турибди.
- 116'
Терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил этди. Одил Аҳмедов жамоамизни олға бошлади. Лекин рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди
- 114'

Навбатдаги бурчак тўпини тепяпмиз.
- 109'

Рхян Грант Икром Алибоевга қарши қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.
- 107'

Ўзгариш. Достон Ҳамбамов ўрнига Азиз Турғунбоев туширилди.
- 105'

Сўнгги бўлим бошланди.
- 105'

Экстра таймларнинг дастлабкиси якунланди.
- 105'

Ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Фарруҳ Сайфиев туширилди.
- 104'

Ўзгариш. Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев туширилди.
- 100'
100’ Футболчилар майдонда 100 дақиқани ҳам ўтказишди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.
- 98'

Ўзгариш. Кристофер Икономикс ўрнига Робби Круз туширилди.
- 98'
Яна бир хавфли вазият!!! Яхшиямки рақиб футболчисининг зарбаси кучсиз чиқди. Акс ҳолда...
- 96'

- 95'
Терма жамоамиз устоз Эктор Купернинг эмоциялари.
- 93'

- 91'
Учинчи бўлим бошланди.
- 90'
Асосий бўлимларда ғолиб аниқланмади. Энди қўшимча бўлимларга.
- 90'

Қатарлик ҳакам 2-бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.
- 90'

Навбатдаги бурчак тўпини тепдик. Бу сафар ҳам самарасиз.
- 89'
Иккинчи бўлим ҳам ниҳоясига етмоқда.
- 86'

Терма жамоамиз узоқ кутилган бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ, фойдалана олмади.
- 83'
Жамоамиз тўлиқ ҳимояланмоқда.
- 81'
Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар кўпаймоқда.
- 77'
Австралияликлар маҳорат ва жисмоний тайёргарлик бобида бизникилардан анча устун эканлиги сезилиб қолмоқда.
- 76'
Яна бир хавфли вазият! Бу сафар ҳимоячиларимиз дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтаришди.
- 75'

Ўзгариш. Жэйми Макларен ўрнига Янну Апостолос тушди.
- 73'

Ўзгариш. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Икром Алибоев ўйинга қўшилди.
- 73'
Рақиб босими остида қолдик.
- 70'
Хавфли вазият! Сал қолса рақиб ҳисобни очиши мумкин эди. Яхшиямки бахтимизга Нестеров ўз ўрнида ва вазиятни бартараф этди.
- 68'

Ўзгариш. Авир Мабиль ўринаг Меттью Леки туширилди.
- 63'

Терма жамоамиз ўйинда илк бор бурчак зарбасини берадиган бўлди.
- 62'
Футболчиларимиз рақибдан тўпни олиб қўйишга асосий вақтларини сарфлашмоқда. Чунки тўп назорати австралияликларда.
- 60'
Австралияликларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.
- 55'
Хавфли вазият! Бу сафар Игнатий Нестеров ўзини кўрсатди. Рақиб футболчилари дарвозамиз олдида жудаям хавфли вазиятни юзага келтиришди.
- 49'
Ҳар иккала терма жамоа вакиллари ҳам тезкорликни оширишди.
- 46'

Даврон Ҳошимов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
- 45'

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'

Қатарлик ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
- 44'
Биринчи бўлим аста-секин поёнига етиб бормоқда. Ҳисоб очилмади - 0:0.
- 40'
Австралияликлар бизнинг жарима майдонимиз ёнида жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди.
- 38'
Терма жамоамиз аъзолари фаол ҳаракат қилишмоқда. Тўп назорати асосан бизникиларда.
- 36'
Хавфли вазият!!! Достон Ҳамдамов ажойиб имкониятни кўкка совурди...афсус.
- 31'
3 - 27'
Зарбааа!!! Жалолдин Машарипов бир нечта футболчини алдаб ўтиб Жавоҳир Сидиқовни зарба позициясига олиб чиқди. Сидиқовнинг йўллаган зарбаси эса бироз ноаниқ бўлди.
- 25'

Бу сафар Азиз Бегич ҳакам томонидан огоҳлантирилди. У Достон Ҳамдамовга нисбатан қўполлик ишлатган эди.
- 21'
Вакилларимиз жуда тезкор ҳужум ташкил этишди. Якунда тўп Одил Аҳмедовга келиб тушди ва Одил жуда кучли зарба йўллади. Бироқ тўп рақиб ҳимоячисига тегди ва дарвoзага бормай қолди
- 19'

Томи Рогич Жалолдин Машариповга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 15'
Йигитларимиз фаолликни оширишмоқда. Ўйин анча жонланди.
- 10'
Хавфли вазият! Элдор Шомуродов индивидуал маҳоратини ишга солиб рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб дарвозага зарба йўллади. Аммо, Метью Райан ўз ишини аъло даражада уддалади.
- 9'
Ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда.
- 7'
Терма жамоамиз илк ҳужумни уюштирди. Ҳозирча австралиялик ҳимоячилар тўпни ўз жарима майдонларидан узоқлаштириш имконини топишди
- 5'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.
- 3'

Ислом Тўхтахўжаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 1'

Қатарлик ҳакам ҳуштагини чалди ва учрашувга старт берди.
- 18'
Жамоалар бугунги ўйинни қуйидаги таркибда бошлашди.
- 18'

- 18'
Ҳар иккала терма жамоалари футболчилари майдонга чиқиб келишди. Давлат мадҳиялари янграмоқда.

Фикрлар