Азар "Челси"нинг таклифини рад этди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар раҳбариятнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Гап шундаки “аристократлар” 28 ёшли бельгиялик футболчини қўйиб юборишни исташмаяпти ва уни таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Азарга “Реал” жиддий қизиқиш билдираётгани ва “Челси” бунинг учун мадридликлардан 112 млн евро талаб қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Челси” Азарни 2012 йил “Лилл”дан 35 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум АПЛда 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ва 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!