Азар Иванович билан хайрлашди (фото)
Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар яқинда “Зенит” билан шартнома имзолаган шериги Бранислав Иванович билан хайрлашди.
“Браниславдек яқин дўстим билан ҳайрлашиш мен учун оғир. Орамизда кўплаб яхши хотиралар ва ёқимли онлар қолди. Умид қиламанки бу кабилар келажакда бунданда кўпроқ бўлади. Сенга омад тилайман, дўстим!”, - дейди бельгиялик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, питерликлар Ивановични қишки трансфернин сўнгги кунида ўз таркибига қўшиб олишга мувоффақ бўлишган эди.

Фикрлар